Ссылки доступа

Чехия миллий авиаташувчиси банкрот деб эълон қилинди


Прага суди Чехия авиакомпаниясини банкрот деб эълон қилди. Коронавирус пандемияси туфайли оғир аҳволда бўлган миллий авиаташувчининг ўзи банкротликка даъво қилди.

«Суд қарздорнинг ўз талабларини ҳали рўйхатдан ўтказмаган кредиторларини буни икки ой ичида амалга оширишга чақиради», деб қарор қилди Прага шаҳар суди 10 март куни.

Хабар қилинишича, Прагада жойлашган Smartwings гуруҳининг шўба корхонаси бўлган Чехия авиакомпаниясининг 1,8 миллиард чех кронаси (қарийб 80 миллион доллар) қарзи бор.

Ҳали ҳам жадвал бўйича парвоз қилаётган компания февраль ойининг охирида молиявий тўловга қодир эмаслиги тўғрисидаги қонунга биноан қайта ташкил этиш тўғрисида илтимоснома билан мурожаат қилганини эълон қилди.

Авиакомпания молиявий қийинчиликларнинг сабаби сифатида коронавирус инқирозини кўрсатди. Компания, хорижий рақобатчилардан фарқли ўлароқ, ҳеч қачон ҳукумат ёрдамини олмаганидан шикоят қилди. Пандемия сабабли авиакомпания юзлаб ходимларини ишдан бўшатишга мажбур бўлди. Чехия авиакомпанияси ўтган йили 60 миллион йэврони йўқотди ва сотувлар 2019 йилга нисбатан 20 фоизга камайди.

XS
SM
MD
LG