Ссылки доступа

Президент фармони: Жорий йилда 33 мингтадан кўп квартира ипотекага берилади


2021 йилда 33 114 та квартира ва якка тартибдаги уй-жой аҳолига ипотека асосида берилади. Бу борада президент “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни 11 март куни имзолади.

Фармонга асосан, бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби доирасида 2021 йилда республика бўйича жами 33 114 та квартира ва якка тартибдаги уй-жой қурилади.

Жумладан, қишлоқ жойларда 8 336 та квартирадан иборат кўп қаватли арзон уй-жой, фуқароларнинг алоҳида тоифалари учун 3 550 та квартирадан иборат кўп қаватли уй-жой барпо этилади.

Жисмоний шахсларга якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун кредитларни ажратиш тартиби барча ҳудудларда жорий этилди. Аввал бундай тартиб фақат Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида жорий этилган эди.

Кредитлар Қорақалпоғистон ва ҳар бир вилоятда 500 тадан, жами 6 500 та якка тартибдаги уй-жойни қуриш учун ажратилади.

XS
SM
MD
LG