Марказий банк матбуот хизмати маълумотига кўра, бу 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 107 миллион долларга ёки 14 фоизга кўпдир.
Айни пайтда 2021 йилнинг дастлабки икки ойи ичида Ўзбекистондан хорижга 215 миллион доллар чиқарилган.
“Натижада халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари бўйича ижобий сальдо қарийб 677 миллион долларга етди”, дейилган МБ хабарномасида.