Ссылки доступа

Қирғизистон ва Тожикистон давлат чегараси масаласида музокаралар ўтказади


15 март куни Қирғизистон ва Тожикистон чегараларини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ҳукумат комиссияларининг навбатдаги йиғилиши бошланади. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, учрашув 15 дан 18 мартгача Суғд вилоятининг Хўжанд шаҳрида бўлиб ўтади.

Таъкидланишича, ҳукуматлараро комиссия раиси ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Камчйбек Ташиев, шунингдек, Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Сайимумин Ятимов билан махсус хизматлар ўртасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилади.

Қирғиз — тожик чегарасининг узунлиги 976 км.ни ташкил этади, шундан 519 км. делимитация ва демаркация қилинган, қолган қисми ҳали аниқланмаган. Давлат чегара хизмати маълумотларига кўра, 2020 йилда давлат чегарасининг қирғиз-тожик қисмида 9 та воқеа қайд этилган.

XS
SM
MD
LG