Агентлик қайдича, Хитой Халқ Республикасида ишлаб чиқарилган мазкур маҳсулот жиддий кимёвий таҳдид манбаи бўлиб ҳисобланади.
“Ўйинчоқнинг ўқ сўрғичларида ортиқча миқдордаги бис (2-этилгексил) фталат (DEHP) (ўлчов қиймати: оғирлигидан 5,1%) ва дибутилфталат (DBP) (ўлчов қиймати: оғирлигидан 11%) мавжуд. Ушбу фталатлар ёш болалар соғлиғи учун хавфли бўлиб, репродуктив тизимига жиддий зарар етказиши мумкин. Маҳсулот REACH қоидалари талабларига жавоб бермайди”, дейилган “Ўзстандарт” хабарномасида.
Огоҳлантирув венгриялик мутахассислар хулосасига асосланган ҳолда тарқатилган.