Ссылки доступа

Қозоғистон жанубида бўрон 20 мингдан ортиқ абонентни электрсиз қолдирди


Бўрон ва қор ёғиши оқибатида электр узатиш тармоқларининг узилиши натижасида Арис, Кентау шаҳарлари ҳамда Туркистон вилоятининг Баидибек, Отирар, Ордабаси туманларида 20 мингдан ортиқ абонент электрсиз қолди.

"ОңтүстікЖарықТранзит" вакили Мақсат Жаксйбаев 15 март душанба кунги суҳбатда электр энергиясининг узилиши ҳақида хабарлар 13 март куни кела бошлаганини айтди.

Ёмғир ва кучли шамоллардан сўнг минтақада ҳаво ҳарорати пасайган. Хабар қилинишича, бир неча марта магистраль йўлларда кучли шамол чироқ устунларига зарар етказган, натижада тирбандлик юзага келган; қишлоқларга электр энергияси етказиб бериладиган электр узатиш линияларининг тиргаклари ҳам шикастланган.

«14 март куни кечқурун Кентау шаҳрида истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш қайта тикланди. Байдибек, Отирар ва Ордабаси вилоятларида ишлар давом этмоқда», — деди Жаксибоев.

Туркистон вилояти ҳокимлиги Кентау шаҳридаги иссиқлик пункти ишдан чиққанлигини хабар қилди. 14 март куни тушдан кейин шаҳарда иссиқлик таъминоти тикланди. Умуман олганда, ҳокимият маълумотларига кўра, икки шаҳар ва учта туманда мингдан ортиқ устунлар қулади.

13 март куни Туркистон вилоятида ёмғир ёғди, кейин кучли шамол ва қор ёғди. Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар беришича, музлик туфайли минтақадаги бир нечта вилоят ва республика йўллари ёпилган. Электрсиз қолган аҳоли ва ҳайдовчилар йўлларда тиқилиб қолганлари ижтимоий тармоқларда видеотасвирларни бўлишишди.

XS
SM
MD
LG