Ссылки доступа

COVID-19 билан кечган йил: Ўзбекистон коронавирусни енгдими? (тўплам)


Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- COVID-19 билан кечган йил: Ўзбекистон коронавирусни енгдими? Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланганига 15 март куни 1 йил тўлди. Мамлакатда коронавирус пандемияси буткул ортда қолгандек эди. Аммо сўнгги кунларда вирус яна ёйила бошлади. ССВ, беморлар сони сўнгги 2 кунда ўртача 30 нафардан 100 нафарга ошган. (видео)

- Мусиқа одамни даволаши мумкинми? Бугунга келиб мусиқа терапияси кўплаб мамлакатларда расман тан олинган. Озодликнинг навбатдаги қахрамони - сирдарёлик Элмурод Исматов, профессионал ҳофиз. У анча йиллардан бери мусиқа билан шуғулланади. У мусиқа терапияси билан ўзи даволаб келаётганини гапиради. (видео)

- Янги таъсис этилган мухолиф партия йиғилиши "блогер ва аёллар босқини" туфайли бузилди. Ўзбекистонда янги таъсис этилган “Ҳақиқат ва Тараққиёт” партияси фаоллари бир гуруҳ блогер ва аёллар партиянинг 12 мартга режаланган йиғилишини бузганини айтишмоқда. (видео)

- "Ҳаммаси уюштирилган" - блогер Отабек Сатторий устидан суд жараёни бошланди. 11 март куни Сурхондарё вилоят Жиноят ишлари бўйича Музработ туман судида маҳаллий блогер Отабек Сатторий устидан суд жараёнининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди. Суднинг навбатдаги мажлиси 17 март, соат 10.00 га тайинланди. (видео)

- Ўзбекистон Қирғизистонга совға қилган 20 та тез ёрдам машинаси Ўш шаҳрига олиб келинди. (фотогалеря)

- Ўзбекистонга совуқ ҳарорат, қор ва кучли шамол кириб келди. Совуқ ҳаво оқими республиканинг ғарбий қисмидан киришни бошлади. Урганч аеропортини қор босди. Кучли шамол Урганчдаги айрим биноларнинг томини учириб кетди. Навоий ва Бухоро вилоятларида ҳам кучли қор ёғди. (видео)

- "Бу ерда ҳамма нарса қийноқ устига қурилган". Мирзиёевнинг VIP маҳкумлари. Ўзбекистон биринчи президентининг Тошкентдаги 21-сонли жазони ижро этиш муассасасида жазо ўтаëтган қизи, 49 яшар Гулнора Каримова мактуб чиқариб, ўзининг “мунтазам қийноққа тутилгани"ни шеърий мисраларда баëн қилган. (видео)

- Ери тортиб олинган тадбиркор Халқ қабулхонасида ўзини "лезвия" билан тилди. Фарғона вилоятида яшайдиган Маъмуржон Бердалиев туман “Халқ қабулхонаси” олдида қўлларини ўткир тиғ билан тилди. Унга кўра, у тадбиркорлик қилиш учун уч марта ер олган, лекин ҳар сафар ҳужжатларни тахлаб бўлганидан кейин прокурор протест келтириб ери олиб қўйилган ва бошқа шахсларга бериб юборилган. (видео)

- Кўнгиллилар: Ободонлаштириш бошқармалари кучукларнинг оёқларини боғлаб, кунлаб қопда сақламоқда. Кўнгиллиларнинг айтишларича, шаҳарда охирги пайтларда ҳайвонларни тутиб кетишлар кўпайган. Ободонлаштириш бошқармалари шаҳарни тозалаш баҳонасида ҳақиқий овни бошлаб юборган. «Овчилар»нинг кўзи тушган барча ҳайвонлар тутиб олиб кетилмоқда. (видео)

- Каримов, Мирзиëев ва "давлат тўнтариши" ҳақида - Содиқ Сафоевнинг катта интервьюси. Ўзбекистон Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Каримов вафотидан буён илк бор мамлакатда юз берган ҳокимият ўтиш жараёни ҳақида гапирган. Alter Ego лойиҳасига интервьюсида у Шавкат Мирзиёевнинг ҳокимиятга келиши қудрат учун яширин курашлар натижаси эканини рад этган. (видео)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG