Ссылки доступа

Қирғизистон ҳукумати Ироқдан 79 болани ўз ватанига қайтаради


“Мээрим” гуманитар миссияси доирасида Қирғизистон фуқароларининг 79 нафар фарзанди Ироқдан ўз ватанига қайтарилди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Унга кўра, бугун, 16 март куни республикага Ироқдан махсус самолёт етиб келди. Таъкидланганидек, ҳаёт ва соғлиқ учун ўта хавфли вазиятда бўлган ва давлатдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга бўлган болаларни қутқаришга қаратилган гуманитар миссия биринчи ватанга қайтиш тадбиридир.

«Бутун тадбирлар доираси, шу жумладан, ватанга қайтариш учун жиддий тайёргарлик ишлари, Ироқ томони билан узоқ музокаралардан сўнг, 2021 йил февраль ойи охирида Ироқ Республикасига гуманитар топшириқни бажариш учун ривожланган ишчи гуруҳ юборилди. Болаларни ўз ватанига қайтаришни тайёрлаш бўйича тегишли чоралар кўрилди», дейилади ТИВ хабарида.

Ташқи ишлар вазирлиги болаларни қайтариш Ироқда қолган оналарининг розилиги ва Қирғизистондаги қариндошларининг болаларни тарбиялаш учун оилаларга қабул қилиш иродаси билан амалга оширилганлигини таъкидламоқда. Ҳукумат қайтиб келган болаларга ёрдам беришни ва уларни реабилитация, интеграция қилиш ва хавфсиз тинч ҳаётга қайтиш учун барча чораларни кўришни ваъда қилмоқда.

Пресс-релизга кўра, ватанга қайтишни ташкил қилиш жараёнида қўллаб-қувватлаш Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (ЮНИСEФ) нинг Қирғизистон Қизил ярим ойи Бишкек ва Бағдод шаҳарларидаги идоралари томонидан таъминланган.

Сурия ва Ироқдаги уруш зоналаридан ўз фуқароларини ватанига қайтариб бермаган ягона Марказий Осиё давлати Қирғизистон эди. 2019 йилдан бери Қозоғистон расмийлари ўз фуқароларини Яқин Шарқдаги уруш зоналаридан эвакуация қилиш бўйича операцияларни ўтказмоқдалар. Расмий маълумотларга кўра, “Жусан” операцияси доирасида 600 дан ортиқ Қозоғистон фуқаролари, шу жумладан 400 бола Суриядан олиб чиқилган. Бундан ташқари, ўз фуқароларини Ўзбекистон ва Тожикистон томонидан қайтариш тўғрисида ҳам маълумотлар мавжуд.

Аёллар ва болаларнинг аксарияти Суриянинг шимоли-шарқидаги Ал-Хасака шаҳридаги Ал-Хол қочқинлар лагерида. 11 минг кишига мўлжалланган лагерда ҳозирда 73 минг қочқин яшайди. Лагердаги қочқинлар ўз яқинларига айтганидек, қатъий қоидалар мавжуд ва қоида бузувчиларга жисмоний жазо мунтазам равишда қўлланилади.

ГКНБнинг 2018 йилдаги маълумотларига кўра, шу кунгача 850 қирғизистонлик Суриядаги уруш зонасига жўнаб кетган, шулардан 150 киши у ерда вафот этган. Маълум қилинишича, «ИШИД» га қўшилган қирғизистонликлар орасида 140 га яқин аёллар бор.

XS
SM
MD
LG