Ссылки доступа

КХДР раҳбарининг синглиси Жо Байден маъмуриятига «маслаҳат» берди


Ким Е Чен

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг синглиси АҚШни Жанубий Корея билан қўшма ҳарбий машғулотларни давом эттиришдан огоҳлантирди.

КХДР оммавий ахборот воситалари Ким Е Ченнинг баёнотини давлат котиби Энтони Блинкен бошчилигидаги Америка делегацияси Сеулга келишидан бир кун олдин эълон қилади. Шимолий Корея ишчилар партиясининг марказий газетаси бўлган “Нодонг Синмун” газетаси Ким Е Ченнинг президент Жо Байден маъмуриятига берган «маслаҳатидан» иқтибос келтиради. «Биз фурсатдан фойдаланиб, Американинг янги маъмуриятини чет эллардан бизнинг еримиздаги порох ҳидини йўқ қилишдан огоҳлантирмоқдамиз. Агар у яқин тўрт йил ичида тинч ухламоқчи бўлса, авваламбор ундан воз кечиши керак», — деди Ким Е Ёнг.

Аввалроқ АҚШ ҳукумати бир неча ҳафтадан бери Пхенян билан дипломатик алоқа ўрнатишга уринаётганини айтган эди. Шимолий Корея ҳали Вашингтонда раҳбарият алмашганини тан олганлигини эълон қилмади, деб таъкидламоқда BBC.

Сайловолди ташвиқоти пайтида Жо Байден Кимни «қароқчи» деб атаб, Шимолий Кореяни ядро қуролсизлантириш жараёнини бошламасдан АҚШ ва БМТнинг Пхенянга қарши санкцияларини юмшатиш мумкин эмаслигини таъкидлади. Байден ўз маъмуриятининг сиёсати ва КХДРга нисбатан кейинги қадамларини апрель ойида намойиш қилиши кутилмоқда.

Пхеняннинг ядровий ва ракета дастурлари ушбу давлат котиби Блинкен ва АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остиннинг ушбу ҳафта Жанубий Корея ва Японияга ташрифи чоғида бўлиб ўтган музокараларнинг асосий мавзуларидан бири бўлиши мумкин.

XS
SM
MD
LG