Ссылки доступа

Францияда коронавируснинг яна бир янги штамми аниқланди


Франциянинг Бретань минтақасидаги касалхоналардан бирида COVID-19ни келтириб чиқарувчи коронавируснинг янги штамми аниқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича, Ланьон шаҳрида 13 март куни “79 бемордан 8 нафарида коронавируснинг янги штамми аниқланди”.

Расман билдирилишича, янги штаммни аниқлаш осон кечмаган. Янги штамм аниқланган 8 беморда COVID-19 симптомлари мавжуд бўлган, аммо ўтказилган тестлар манфий кўрсаткич берган. Шундан сўнг уларнинг қонидан анализ намуналари олинган ва шу орқалигина улар коронавируснинг янги штаммига чалингани аниқланган.

Дастлабки маълумотларга қараганда, аниқланган янги штамм аввалгиларига нисбатан хавфли эмас. Айни пайтда мутахассислар янги штамс мавжуд вакциналарга қандай муносабат билдиришини ўрганмоқда.

Францияда шу кунгача коронавирусга чалинганлар сони тўрт миллиондан ошди. Улардан 91 мингга яқини вафот этди.

XS
SM
MD
LG