Ссылки доступа

Расмийлар 2021 йилда ҳам электр энергияси нархини оширмасликни ваъда қилмоқда


Ўзбекистонда жорий йилда ҳам электр энергияси нархи оширилмайди. Бу ҳақда, Kun.uz сайти хабарига кўра, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ раиси Улуғбек Мустафоев 15 март куни журналистлар билан мулоқот чоғида билдирган.

Мулозимга кўра, мамлакатда 15 минг километр электр узатиш тармоқлари ҳамда 4 мингта трансформаторни янгилаш режалаштирилган, бу ишлар натижасида Ўзбекистондаги 5 минг 377 та маҳалланинг электр таъминоти яхшиланади.

“Эътибор берсангиз, охирги икки йилда электр энергия тарифлари оширилмаяпти. Ўша эски 295 сўм нархида. Президентимиз 2021 йил учун ҳам тарифни оширмаслик чорасини кўриш бўйича топшириқ берди. Ҳамма нарса ошяпти, лекин электр нархи ошгани йўқ. Давлат раҳбари бизга таннархни камайтириш масаласини қўймоқда”, деган Улуғбек Мустафоев айни пайтда нарх ўзгармаётгани электр таъминоти яхшиланишига қай йўсинда ижобий таъсир кўрсатиши мумкинлигига тўхталмаган.

Ўзбекистонда бу йилги қиш мавсумида мамлакат бўйлаб энергетик коллапс юзага келгани ҳақида Озодлик аввал бир неча бор хабар қилган.

XS
SM
MD
LG