Ссылки доступа

«ХАНституцияга қарши» ҳаракати фаоли Қамчи Нурбек ўғлининг йўқолгани даъво қилинмоқда


Кечадан бери “Жетим-Тоо” конини ўзлаштириш ва янги Конституция қабул қилинишига қарши чиққан фаол Қамчи Нурбек ўғлининг қаердалиги маълум эмас.

Бу ҳақда «ХАНституцияга қарши» ҳаракат раҳбари Жениш Молдокматов айтиб берди.

Унга кўра, 16 март куни Қамчи Нурбек ўғли фаолларга қўнғироқ қилиб, номаълум шахслар уни ҳибсга олганини айтган. Ўшандан бери у билан боғланишнинг иложи бўлмади, унинг қаердалиги номаълум. Энди адвокатлар Нурбек ўғлининг қаердалигини аниқлашга уринмоқдалар.

Молдокматов сўнгги кунларда ҳокимиятга қарши чиқаётган фаолларга босим кучайганини таъкидлади.

«Бу бизнинг марказимизга ҳеч қандай алоқаси йўқ. У “Жетим-Тоо” ва “Қумтор” га қарши акцияларда, янги Конституцияга қарши митингда мен билан ёнма-ён турган», деди Молдокматов.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ушбу маълумотга изоҳ бермадилар.

15 март куни Жетим-Тоо конини ўзлаштиришга ва янги Конституция қабул қилишга қарши бўлган фаол Тилекмат Худайбергенов (Facebookда Тилекмат Куренов сифатида рўйхатдан ўтган) ҳибсга олинган. Полициянинг таъкидлашича, унинг нашрларида ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаб олиш ва тартибсизликлар чақириқлари кузатилган. Бугун суд, ёпиқ эшиклар ортида, унга нисбатан профилактика чорасини танламоқда.

XS
SM
MD
LG