Ссылки доступа

ОАВ: Жоржия штатидаги учта спа-салонида юз берган отишмада саккиз кишини ўлдирди


АҚШнинг Жоржия штатида учта спа-салондаги отишма саккиз кишини ўлдирди, деб хабар берди маҳаллий оммавий ахборот воситалари 16 март куни. Гумонланувчи ушланиб, ҳибсга олинган.

21 ёшли йигит Атланта шаҳридан жануби-ғарбда, 240 километр масофада ҳибсга олинган, деди Черокеэ округи шерифининг капитани Жей Бейкер.

Қурбонларнинг аксарияти осиёлик аёллар, дейди Бейкер. У тергов давом этаётганини таъкидлаб, тахмин қилинган сабабларини ошкор қилмади.

Атланта атрофи яқинидаги Аквортдаги Осиё массаж салонида тўрт киши отиб ўлдирилди. Атланта полициясининг таъкидлашича, яна уч киши Атлантадаги Gold Massage Spaда ўлик ҳолда топилган ва яна бир қурбон кўчадаги Aroma Therapy салонида вафот этган.

Ҳокимият маълумотларига кўра, гумонланувчи одам бизнес муассасаларидан бирига яқинлашганда хавфсизлик камерасига тушган. Шерифнинг идораси ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хавфсизлик камерасидан олинган тасвирларни жойлаштирди ва уни аниқлашда жамоатчиликдан ёрдам сўради.

XS
SM
MD
LG