Ссылки доступа

Туркийзабон давлатлар раҳбарлари Қозоғистонда учрашадилар


31 март куни Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг норасмий саммити бўлиб ўтади, деб хабар берди Казинформ ахборот агентлиги. Унда кенгашга аъзо мамлакатларнинг барча раҳбарлари, шу жумладан Ўзбекистон ҳам иштирок этиши кутилмоқда.

Саммит Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев ташаббуси билан чақирилган.

Саммитдан сўнг Туркистонни турк дунёсининг маънавий пойтахти деб эълон қиладиган декларация имзоланиши кутилмоқда.

Турк Кенгаши 2009 йил октябрь ойида ташкил этилган. Бу замонавий туркий давлатларни бирлаштирган халқаро ташкилот бўлиб, унинг асосий мақсади улар ўртасида ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантиришдир. Унга Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон киради ва Венгрия кузатувчи сифатида қатнашади. Ташкилот котибияти Истанбулда жойлашган. Ўзбекистон 2019 йил 14 сентябрда кенгаш аъзоси бўлди.

XS
SM
MD
LG