Ссылки доступа

ЖССТ яна AstraZeneca вакцинаси билан эмловни давом эттиришни тавсия қилди


Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти AstraZeneca ширкати томонидан ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши вакцинадан фойдаланишни давом эттиришни тавсия қилди. Халқаро ташкилотга кўра, препаратнинг фойдаси унда келиши мумкин бўлган хатардан кўпдир.

Мазкур баёнот ўтган ҳафтадан бери эҳтиёт чораси ўлароқ AstraZeneca вакцинасидан фойдаланишни тўхтатган мамлакатлар рўйхати кенгайиб бораётгани қабатида янгради.

Аввалроқ тиббий маҳсулотлар айланмасини назорат қилувчи Европа дори-дармон воситалари агентлиги эмланганларда кузатилаётган хатарли ён таъсирлар билан вакцина ўртасида алоқа мавжудлигига далил топа олмаётганини маълум қилганди. AstraZeneca ширкати ҳам ўз маҳсулоти хавфсизлигини таъкидлашда давом этмоқда.

Европа Иттифоқида шу кунгача вакцина билан эмланган 5 миллион киши орасида камида 30 одамда тромб пайдо бўлгани қайд этилган.

Британия бош вазири Борис Жонсон вакцинага бўлган ишончни мустаҳкамлаш мақсадида бу препаратдан ўзи ҳам фойдаланаётганини билдирган.

COVAX дастури орқали 660 минг доза AstraZeneca вакцинаси 17 март куни Ўзбекистонга олиб келингани ҳақида Озодлик аввалроқ хабар қилган. Ўзбек расмийлари мамлакатда ёппасига эмлов Наврўз байрамидан сўнг бошланишини эълон қилганлар.

XS
SM
MD
LG