Ссылки доступа

Путин Байденни жонли эфирда учрашишга таклиф қилди


Владимир Путин, Москва, 18 марта 2021 года

Владимир Путин АҚШ президенти Жо Байденни муҳокамаларни жонли равишда давом эттиришга таклиф қилди. Россия президентининг сўзларига кўра, у Байден билан 19 ёки 22 мартда гаплашишга тайёр.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги икки президент ўртасидаги суҳбатга тайёргарликни бошлади, деди вазирлик вакили Мария Захарова.

Аввалроқ ABC News телеканалига берган интервьюсида Байден Путинни қотил деб биладими ёки йўқми деган саволга ижобий жавоб берган. Бунга жавобан Путин замонавий АҚШ ҳудудини мустамлака қилиш даврида «маҳаллий аҳолига нисбатан геноцид» уюштирганини ва Иккинчи Жаҳон уруши охирида АҚШнинг Япония шаҳарларига ядро зарба беришини «бемаънилиги» ҳақида гапирди.

Путиннинг жонли муҳокамага таклиф қилганидан сўнг, Оқ уйнинг матбуот котиби Жен Псаки журналистларга АҚШ маъмурияти учрашув эҳтимолини ҳозирча баҳолай олмайди, чунки президент иш билан банд бўлишини маълум қилди.

Псаки, шунингдек, Байден ABC News билан суҳбатда айтганларидан афсусланмаслигини таъкидлади. «Президент тўғридан-тўғри саволга тўғридан-тўғри жавоб берди», деди матбуот котиби. Шунингдек, унинг таъкидлашича, АҚШ турли хил қарама-қаршиликларга қарамай, Россия билан бир қатор йўналишларда ҳамкорлик қилиши мумкин.

Байденнинг баёнотидан кейин Москва Россия — Америка муносабатларини муҳокама қилиш учун Россиянинг Вашингтондаги элчиси Анатолий Антоновни маслаҳатлашувга чақирди. АҚШ дипломатик ваколатхонаси раҳбари Жон Салливан Москвада ишлашни давом эттирмоқда.

XS
SM
MD
LG