«Қуролли Кучлар Бош штабининг 97632-сонли ҳарбий қисмида 14 нафар ҳарбий хизматчи, 7412-сонли қисмда битта ҳарбий хизматчида сил касаллиги аниқланди. Биздан олдин юқтирганлар невропатолог ва терапевтга мурожаат қилишди. Уларнинг аҳволи барқарор ва улар даволанмоқда. Аниқланган ҳолатлар сони ўсиши мумкин», — деди Баялиева.
Бош штаб ушбу маълумотни тасдиқлади ва ҳарбий прокуратура текширув ўтказаётганини қўшимча қилди.
Туберкулёз дунёда ўлим сабабларининг ўнталигига киради. Қирғизистонда эса сил касаллигига чалинганларнинг 70% меҳнатга лаёқатли фуқаролардир. 2020 йилда республикада ўртача касалланиш даражаси 100 минг аҳолига 53,5 та ҳолатни ташкил этди.