Ссылки доступа

Тошкент билан Душанбе ўртасида парвозлар сони кўпайтирилади


Uzbekistan Airways авиаширкати апрель ойи бошидан Тожикистон пойтахтига мунтазам қатновларни кўпайтиришга қарор қилди.

Авиаширкат матбуот хизмати маълумотига кўра, жорий йилнинг 3 апрелидан Душанбега парвозлар ҳафтасига 2 марта – чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилади (аввал қатнов фақат чоршанба куни амалга оширилаётган эди).

Тошкент-Душанбе мунтазам авиақатнови тиклангани ҳақида шу йил март ойи ўртасида Тожикистон ҳукумати қошидаги Фуқаро авиацияси агентлиги директори Икром Субҳонзода билдирганди.

Икки давлат пойтахтлари ўртасидаги мунтазам авиарейслар коронавирус пандемияси важидан ўтган йил 16 мартидан тўхтатилган эди.

XS
SM
MD
LG