Ссылки доступа

Полиция: номаълум шахс Олмаотадаги 12 та мактабни «миналаштиргани» ҳақида хабар берди


Олмаотадаги 12 та мактабга гўёки жойлаштирилган портловчи мосламалар ҳақида хабар келиб тушди, деб хабар берди шаҳар полиция бошқармаси матбуот хизмати.

Ҳозирда сапёрлар мактаб биноларини текширмоқда, дейилади 19 март куни эрталаб полиция бўлимининг Facebookдаги саҳифасида. Хабарда қанча одам эвакуация қилинганлиги тўғрисида маълумот берилмаган.

Портлаш билан таҳдид қилиб «тажовузкор пул ўтказишни сўраган» 12 та таълим муассасасининг электрон почтасига келиб тушган «хабар» ҳақида маълум бўлди.

Полиция ушбу факт бўйича «Терроризм ҳаракати тўғрисида била туриб ёлғон хабар бериш» моддаси бўйича тергов бошланганини айтди.

«Аноним муаллифнинг шахсини аниқлаш бўйича тезкор-қидирув чоралари кўрилмоқда», дейилади матбуот хизмати хабарида.

Олмаотада, март ойида коронавирус инфекциясининг кўпайиши фонида, мактаблар, шу қаторда, кундузги режимда ишлашни давом эттирдилар. Олмаота шаҳрининг бош санитария врачининг 2021 йил 2 мартдаги қарорига биноан мактабларнинг 1-5 синф ўқувчилари аралаш ўқув машғулотлари деб номланган шаклга ўтказилди.

XS
SM
MD
LG