Ссылки доступа

Ҳабиб Нурмагомедов ўз фаолиятини расман якунлади


Ҳабиб Нурмагомедов
Ҳабиб Нурмагомедов

Енгил вазндаги UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ўз фаолиятини расман якунлади. Бу ҳақда UFC раҳбари Дэйна Уайт Твиттердаги ўз саҳифаси орқали маълум қилди.

“У 100 фоизга расман пенсияга чиқди. Сенинг ишингни кузатиш ғаройиб эди, сенга ҳаммаси учун раҳмат, бундан кейинги ҳаётингдан ҳузурлан, дўстим”, деб ёзди Уайт.

32 ёшли Ҳабиб Нурмагомедов ўз фаолияти давомида 29 та жанг ўтказиб, улардан бирортасида мағлуб бўлган эмас. UFC жангларида у 2012 йилдан бери қатнашиб келган ва ўтган вақт мобайнида 13 марта ғалабани қўлга киритган.

2020 йил октябрида Нурмагомедов енгил вазнда учинчи бор UFC чемпиони унвонини ҳимоя қилган, ўшанда у америкалик Жастин Гейжи устидан ғалаба қозонганди. Нурмагомедов ўша пайтдаёқ касбий фаолиятини тўхтатишини эълон қилган. Спортчи онасига бу унинг сўнгги жанги бўлишини айтганини билдирган. Ҳабибга кўра, онаси унинг ўз отаси ва мураббийи Абдулманап Нурмагомедовсиз жанг қилишини истамаган. Спортчининг отаси 2020 йил июлида коронавирусдан вафот этган.

Ҳабиб Нурмагомедовнинг мухлислари Ўзбекистонда ҳам кўп. 2019 йили у дўстлари кўмагида Ўзбекистонда ММА академиясини очиш нияти борлигини билдирганди. Спортчи ўша йил майида президент Мирзиёев куёвларига меҳмон бўлган эди.

XS
SM
MD
LG