Ссылки доступа

Арипов ваъдасини бажармади. 22 сӯхлик судланди, иккиси 5 йилга кесилди (тўплам)


Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Ҳокимият ва ҳомийлар "Sizdan Telegram"га мурожаат қилган ёлғиз онага ёрдам берди. 5 фарзанди бор яккабоғлик ёлғиз она "Sizdan Telegram" орқали одамлардан ёрдам сўраган эди. Фаррош бўлиб ишлаётган она 300 минг сўм маоши ҳатто болаларининг овқатига етмаслигини айтиб берган эди. Маҳаллий фаолларга кўра, видео чоп этилганидан сўнг расмийлар муҳтож оилага ёрдам беришга киришишган. (видео)

- Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида кучли шамол кузатилмоқда. Кучли шамол оқибатида айрим биноларнинг томлари қулаб тушди. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабарига кўрююю... 19-20 март кунлари шамол тезлиги сониясига 23-28 метрни ташкил этади. Об-ҳаво кескин пасайиб, айрим жойларда йўллар муз билан қопланмоқда. ФBB фуқароларга уйда қолишни тавсия қилди. (видео)

- Арипов ваъдасини бажармади. 22 сӯхлик судланди, иккиси 5 йилга кесилди. 18 март куни Фарғона судида “Сўх воқеалари”да айбланган 22 киши устидан ҳукм ўқилди. Бош вазир Абдулла Ариповнинг “Сўх воқеалари” иштирокчиларига чора кўрилмаслиги борасида берган ваъдасиа қарамай, икки сўхлик 5 йилга қамалди. Йигирма нафар судланувчига эса 5 йилгача озодликни чеклаш жазоси берилди. (видео)

- Ўзига ўт қўйиб ҳалок бўлган аёл воқеасида айбланган МИБ ходими икки йилга озодликдан маҳрум этилди. Мажбурий ижро бюросининг Наманган шаҳар бўлими ходими Жобир Собитхонов Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг ҳукми билан 2 йилга озодликдан маҳрум этилди ва суд залида қамоққа олинди. (видео)

- СССРни сақлаш референдуми: Иттифоқда қолишни Ўзбекистон раҳбарияти тарғиб қилган эди. Бундан 30 йил олдин - 1991 йилнинг 17 мартида СССР ва унинг таркибий қисми бўлган Ўзбекистонда ўтказилган референдумда қатнашганларнинг 93,7 фоизи СССРни сақлаш учун овоз берган эди. (видео)

- Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари бир-бири билан ўз она тилларида суҳбатлашди. Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг Тошкентга қилган ташриф пайтида икки президент бир-бири билан ўз она тилларида суҳбатлашди. Ўзбек ва қирғиз тиллари туркий тиллар оиласига киради. Бундан олдин икки давлат президентлари бир-бири билан фақат рус тилида гаплашга эди. (видео)

- Турон клуби мураббийи икки ўйинга четлатилди¸ президенти жаримага тортилди. Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси Турон клуби бош мураббийи Ислом Исмоиловга интизомий чора қўллади. Мураббий навбатдаги икки ўйиндан четлатилди. Бунга Исмоиловнинг Сўғдиëна-Турон ўйинидан кейинги флеш интервю чоғида ҳақоратли сўзлар ишлатгани сабаб бўлди. (видео)

- Мирзиёев айтган партияларни тузмоқчи бўлаётганлар тазйиқлар остида қолди. Президент Шавкат Мирзиёев мухолифат Ўзбекистоннинг ичкарисида етишиб чиқиши зарурлигини айтди. Бу баëнот ортидан сиëсат майдонида янги персонажлар пайдо бўлди. Аммо сиëсатнинг янги арбоблари турли тазйиқларга нишон бўлмоқда. (видео)

- Ўзбекистон Қирғизистонга совға қилган 20 та тез ёрдам машинаси Ўш шаҳрига олиб келинди. (фотогалеря)

- Ўзбекистонга совуқ ҳарорат, қор ва кучли шамол кириб келди. Совуқ ҳаво оқими республиканинг ғарбий қисмидан киришни бошлади. Урганч аеропортини қор босди. Кучли шамол Урганчдаги айрим биноларнинг томини учириб кетди. Навоий ва Бухоро вилоятларида ҳам кучли қор ёғди. (видео)

- "Бу ерда ҳамма нарса қийноқ устига қурилган". Мирзиёевнинг VIP маҳкумлари. Ўзбекистон биринчи президентининг Тошкентдаги 21-сонли жазони ижро этиш муассасасида жазо ўтаëтган қизи, 49 яшар Гулнора Каримова мактуб чиқариб, ўзининг “мунтазам қийноққа тутилгани"ни шеърий мисраларда баëн қилган. (видео)

- Ери тортиб олинган тадбиркор Халқ қабулхонасида ўзини "лезвия" билан тилди. Фарғона вилоятида яшайдиган Маъмуржон Бердалиев туман “Халқ қабулхонаси” олдида қўлларини ўткир тиғ билан тилди. Унга кўра, у тадбиркорлик қилиш учун уч марта ер олган, лекин ҳар сафар ҳужжатларни тахлаб бўлганидан кейин прокурор протест келтириб ери олиб қўйилган ва бошқа шахсларга бериб юборилган. (видео)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG