Ссылки доступа

Украина 23 рус хонандаларига қарши жиноий иш очди


Звезда российской эстрады Григорий Лепс 
Звезда российской эстрады Григорий Лепс 

Украина прокуратураси Қрим кўпригининг очилиши муносабати билан концертда қатнашган 23 нафар рус хонандаларига қарши жиноий иш қўзғади. Улар Украина ҳукумати босиб олинган ҳудуд деб ҳисоблаган яриморолга ноқонуний киришда айбланмоқда.

Прокуратура хабарида санъаткорларнинг исмлари айтилмаган, аммо концертда қатнашганларнинг рўйхати Украинанинг Страна.уа нашри томонидан эълон қилинган. Улар орасида — Григорий Лепс, Пелагея, Александр Маршал, Денис Майданов, Олга Кормухина, Александр Буинов, Дима Билан, Олег Газманов, Валерия, Жасмин, Дмитрий Харатян, Алена Свиридова, “Градусй” гуруҳи, Кубан казак хори ва Қора денгиз флотининг қўшиқ ва рақс ансамбли.

Россия ҳукумати Қримни қўшиб олгандан сўнг дарҳол Қрим кўпригини Украина материгини айланиб ўтиб қуриш режасини эълон қилди. Кўприкнинг йўл қисми 2018 йил май ойида, темир йўл қисми эса 2019 йил декабрь ойида очилган.

Европа Иттифоқи Қрим кўприги қурилишида иштирок этган ўнта компания ва бир нечта шахсларга, шу жумладан, Владимир Путинга яқин ишбилармон Аркадий Ротенберг томонидан асос солинган “Стройгазмонтаж” фирмасига қарши санкциялар киритди. Россияда Ротенберг кўпригини қуриш учун у Меҳнат Қаҳрамони унвонини олди.

Россия Қримни 2014 йилги референдумдан сўнг ўз таркибига қўшиб олди. Бу Украина қонунчилигига зид равишда ва Россия ҳарбийлари ярим оролни ўз қўлига олганидан кейин амалга оширилди. Ғарб давлатлари буни халқаро ҳуқуқни бузиш деб билишади. Москва яриморолнинг аннекциясини «тарихий адолатни тиклаш» деб атайди.

XS
SM
MD
LG