Ссылки доступа

Ўзбекистонда алкоголли ичимликларнинг улгуржи ва чакана нархи ошди


Ўзбекистонда 20 мартдан бошлаб пиводан ташқари барча алкоголли ичимликлар нархи яна қимматлатилди.

Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 16 мартдаги қарорига асосан 1 литр вино бундан буён 11 200 - 13 200 сўмдан сотилади. Бунга қадар энг арзон вино 9400 сўм, қиммати 11200 сўм эди.

Бундан ташқари 1 литр коняк 41 000 ва 49 400 сўмдан сотилади. Авваллари бу нарх 33 000 ва 39 000 сўм эди.

Ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотларнинг бир литри ҳозирги 24 -28,5 минг сўм ўрнига 28600-34400 сўмдан сотилади.

Бундан аввал Ўзбекистонда алкоголь маҳсулотларининг минимал нархи 2020 йилнинг октябрида оширилган эди.

XS
SM
MD
LG