Ссылки доступа

Роғун ГЭСи қурувчиларига иш ҳақи бўйича қарздорликни тўлади


Одна из стройплощадок Рогунской ГЭС
Одна из стройплощадок Рогунской ГЭС

Роғун ГЭСи қурилишида иштирок этган компаниялар ишчиларга иш ҳақи қарзини тўлаб берди. Январь ойида 15 та қурилиш компанияларига бир неча ойдан бери ишчиларига ойлик бермаганлиги сабабли гидроэлектр станцияси қурилишида қатнашиш тақиқланди.

23 март куни Роғун ГЭС дирекцияси барча қурилиш компаниялари иш ҳақи бўйича қарзларини тўлаганлигинитш тасдиқлади. «Аммо «Асри Нур» компанияси ишчиларга фақат уч ой давомида иш ҳақи тўлаган ва ой охиригача барча иш ҳақи бўйича қарзларни тўлаши керак. Шундагина компанияга ишни давом эттиришга рухсат берилади», — деди директорнинг исми сир қолиши шарти билан гапиришга рози бўлган ходими.

18 январь куни молия вазири Файзиддин Қаҳҳорзоданинг иш ҳақи қарзи билан боғлиқ муаммоларга дуч келган қурилиш компаниялари раҳбарлари билан учрашувидан сўнг 15 та пудратчи компания қарз тўлагунига қадар стратегик объектда қурилиш ишларини олиб бориш учун лицензияларидан маҳрум бўлишди.

«Асри Нур» ишчиси Парвиз Саломов 23 март куни ишчиларга фақат уч ой давомида маош тўланганлигини айтди. Бундан ташқари, унинг сўзларига кўра, кўплаб ишчилар қарздорликларидан анча кам — 300 сомонийгача маош олишган.

160 қурувчи «Асри Нур» компаниясида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ёзида Роғун муҳандислик-техника коллежи ўқитувчилари иш ҳақининг узоқ кечикиши ҳақида гапириб беришган эди. Коллеж Роғун ГЭСи ОАЖ балансида. Ва июнь ойида бир гуруҳ гидротехника қурувчилари беш ой давомида иш ҳақларини тўламаганликларидан шикоят қилдилар.

Роғун ГЭС ишчилари ўша пайтда қурилиш майдончаларида ишлар туну кун давом этаётгани ҳақида хабар беришди. Аммо қурилишда ишлайдиган 25 минг кишидан фақат Италиянинг Салини Импрегило компанияси ишчилари ва Россия компаниялари иш ҳақларини ўз вақтида оладилар. Тожикистон Бош вазири Коҳир Расулзода жорий йил ёзида Роғун ГЭСи ишчилари билан учрашувда иш ҳақи бўйича қарздорлик яқин келажакда тўланади, деб ваъда берган эди. Бироқ, гидроэлектр қурувчиларнинг фикрига кўра, ўша пайтдан бери вазият ўзгармади.

Роғун ГЭСини қуриш лойиҳаси Совет Иттифоқи даврида ишлаб чиқилган, қурилиш бошланган, аммо кейинчалик фуқаролар уруши туфайли ва кейинчалик қуйи оқимдаги мамлакатларнинг танқидлари туфайли Тожикистон ҳукумати қурилишни 216 йилдагина қайта бошлашга муваффақ бўлди.

Роғун ГЭСи — Душанбедан 110 километр узоқликда жойлашган Вахш дарёсидаги тўққизинчи ГЭС. Лойиҳага кўра ГЭС ҳар бири 600 МВт қувватга эга 6 та блокдан иборат.

ГЭС тўғонининг баландлиги 335 метрни ташкил этади, бу дунёдаги энг баланд (тури бўйича). Роғун ГЭСининг ўзи 3600 МВт (17 миллиард кВт.дан зиёд) электр энергияси ишлаб чиқариш билан минтақадаги энг йирик ҳисобланади.

Роғун ГЭС биринчи блокининг расмий ишга туширилиши 2018 йил 16 ноябрда бўлиб ўтди, иккинчи блок 2019 йил 9 сентябрда ишга туширилди.

Мамлакат Молия вазирлигининг маълумотларига кўра, Роғун ГЭСини қуриш учун 2008 йилдан бери давлат бюджетидан 25,3 миллиард сомоний (2,2 миллиард доллардан ортиқ) ажратилган.

Аввалроқ, Молия вазирлиги Тожикистон ҳукумати Роғун ГЭСини қурилиши учун Европа банклари — Credit Suisse (Швейцария) ва Landesbank Baden-Wuerttemberg (Германия) дан 340 миллион евро миқдорида кредит олишни кутаётгани ҳақида хабар берган эди.

XS
SM
MD
LG