Ссылки доступа

Қирғизистон инвестицияларни тарғиб қилиш ва ҳимоя қилиш агентлиги раҳбари: Қирғизистон ўз-ўзидан ГЭС қура олмайди, бу утопия


Инвестицияларни тарғиб қилиш ва ҳимоя қилиш агентлиги директори Алмамбет Шиқмаматов 23 март куни эфирда ҳукуматнинг Қамбарота ГEСини Ўзбекистон билан ҳамкорликда қуриш режалари тўғрисида изоҳ берди.

Унинг таъкидлашича, сўнгги 15 йил ичида Қирғизистон гидроэлектр станциясини қура олмаган ва Президент Садир Жапаровнинг яқинда Ўзбекистонга ташрифи чоғида биргаликда қурилиш тўғрисида келишувга эришилган.

«Албатта, бу масалада бизнинг ўзимизнинг давлат манфаатларимиз бор. Биргаликда ГЭС қуришнинг ҳожати йўқ деганлар бор ва мен бу одамларнинг кўпини биламан. Аммо улар лойиҳанинг яхши эканлигини жуда яхши билишади. Ҳақиқатан ҳам, қўшма қурилиш — бу яхши қарор. Шуни аниқ англаш керакки, менежмент, ишлаб чиқарилаётган электр энергияси бизникидир, ўзбек томони капитал қўяди. Ахир биз шу капитални бошқа давлатлардан излаяпмиз ва Ўзбекистон ёрдам бериш истагини билдирди», — деди Шикмаматов.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирги пайтда Қирғизистон мустақил равишда гидроэлектростанцияни қуриш имкониятига эга эмас ва бу ғояни «утопия» деб атаган.

Шикмаматовнинг тушунтиришича, ҳозирча гидроэлектр станциясини қуриш бўйича келишув мавжуд эмас, ҳозирча томонлар фақат ўз ниятларини билдиришган.

Қирғизистон ва Ўзбекистон Норин дарёсида Қамбар-Ата-1 ГЭСи лойиҳасини биргаликда ривожлантиришни бошлашга қарор қилишди. Бундай келишувга икки мамлакат раҳбарлари Садир Жапаров ва Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Президентининг Тошкентга давлат ташрифи чоғида эришган. Жапаров билан суҳбатда ушбу лойиҳани уч йил ичида якунлаш режалаштирилганлигини айтди.

- Иш аллақачон бошланган. Худо хоҳласа, уч йил ичида «Қамбар-Ота 1» қурилади — бу биз қўйган мақсад. Лойиҳа тўлиқ амалга оширилади. Биз 30 йилдан бери ушбу иншоотни қура олмаяпмиз. Аммо биз буни уч йил ичида якунлашни режалаштирмоқдамиз», — деди Қирғизистон президенти Садир Жапаров берган интервьюсида.

Маълумки, Ўзбекистоннинг собиқ Президенти Ислом Каримов даврида қўшни республика Қирғизистонда Қамбар-Ота 1 ГЭС қурилишига мутлақо қарши эди. Расмий Тошкентнинг позицияси 2016 йилда Шавкат Мирзиёев ҳокимиятга келиши билан ўзгарди. 2017 йил 5 сентябрда у Бишкекка ташриф буюрди ва Қирғизистон Республикасининг ўша пайтдаги раҳбари Алмазбек Атамбоев билан учрашди ва ўша музокаралар давомида биринчи марта ушбу объектни томонлар биргаликда қуриш масаласи кўтарилди. Ўшанда Ўзбекистон Республикаси раҳбари «биз Қамбарота ГЭСини биргаликда қурамиз» деб эълон қилди ва Қирғизистон Президенти «ҳеч қандай электр станцияси [Қирғизистонда] Ўзбекистон иштирокисиз қурилмайди” деб ишонтирди.

Кейинчалик бу келишувлар 2017 йил 5 октябрда — Қирғизистон Республикасининг ўша пайтдаги Президенти Алмазбек Атамбоевнинг Тошкентга жавоб ташрифи давомида, шунингдек 2017 йил 13 декабрда Қирғизистоннинг кейинги раҳбари Сооронбай Жеэнбековнинг ташрифи чоғида тасдиқланган.

XS
SM
MD
LG