Ссылки доступа

Ярим яланғоч ҳолда сумалак пиширган раққосалар ҳибсга олиниб, омма олдида изза қилинди (тўплам)


Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Ярим яланғоч ҳолда сумалак пиширган раққосалар ҳибсга олиниб, омма олдида изза қилинди. Урганчдаги тунги клубнинг ярим яланғоч ҳолда сумалак пиширган раққосалари ҳибсга олиниб омма олдида изза қилинди. Раққосаларга танбеҳ бериш учун мутасаддилар Наврўзнинг илк кунида махсус йиғилиш уюштирди. (видео)

- Туркманистонда «Хизмат кўрсатган итбоқар» ва «Халқ итбоқари» унвонлари таъсис этилди. Туркманистон парламенти «Хизмат кўрсатган итбоқар» ва «Халқ итбоқари» фахрий унвонларини таъсис қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди. (видео)

- Ўзбекистон тарихидаги илк мустақил касаба уюшмаси фонар ëруғида тузилди. Ўзбекистондаги илк мустақил «Халқ бирлиги» касаба уюшмаси фаоллари шу ҳафта давлат рўйхатидан ўтиш учун Адлия вазирлигига мурожаат қилишларини айтишмоқда. Сирдарë вилоят, Сардоба туманидаги Indorama Agro МЧЖ ишчи-хизматчилари 19 март куни мустақил касаба уюшмаси Таъсис қурултойини ўтказган эди. (видео)

-Ўзбекистон ва Туркия ҳарбийлари Термизда ҳарбий машғулот ўтказмоқда. Ўзбекистон ва Туркия Қуролли кучлари махсус бўлинмалари Термиз дала-ўқув майдонида икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик режасига асосан махсус-тактик машғулотларни бошлади. Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг билдиришча, машғулотлар 27 мартгача давом этади. (фотогалерея)

- Ўзбекистон тарихидаги илк мустақил касаба уюшмаси фонар ëруғида тузилди. Ўзбекистондаги илк мустақил «Халқ бирлиги» касаба уюшмаси фаоллари шу ҳафта давлат рўйхатидан ўтиш учун Адлия вазирлигига мурожаат қилишларини айтишмоқда. Сирдарë вилоят, Сардоба туманидаги Indorama Agro МЧЖ ишчи-хизматчилари 19 март куни мустақил касаба уюшмаси Таъсис қурултойини ўтказган эди. (видео)

- Алламжонов: "Ўзбекистон темир йўллари" "Шоввозсой" бўйича ёлғон маълумот берган. Ўзбекистон президентининг собиқ матбуот котиби, айни пайтда Масс-медиани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов "Ўзбекистон темир йўллари" ширкати матбуот хизмати Озодликнинг "Шоввозсой" мажмуаси ҳақидаги суриштирувига нотўғри изоҳ берганини таъкидлади. (видео)

- Мирзиëевни Шоввозсой ҳақида гапиришга нима мажбур қилди? Президент Шавкат Мирзиёев бир ойча ўтиб Озодликнинг "Шоввозсой" ҳақидаги суриштирувига муносабат билдирди. (видео)

- Хивалик она-бола ўлими: Яқинлари туғруқхона ходимларини айбламоқда. Хива туман тиббиëт бирлашмасига қарашли акушерлик комплексида тўртинчи боласига кўзи ёриган Динара Мадаминованинг фарзанди ўлик туғилган¸ ўзида эса, шифокорларга кўра, орадан уч соатдан кўпроқ вақт ўтиб, биологик ўлим қайд этилган. (видео)

- Ҳокимият ва ҳомийлар "Sizdan Telegram"га мурожаат қилган ёлғиз онага ёрдам берди. 5 фарзанди бор яккабоғлик ёлғиз она "Sizdan Telegram" орқали одамлардан ёрдам сўраган эди. Фаррош бўлиб ишлаётган она 300 минг сўм маоши ҳатто болаларининг овқатига етмаслигини айтиб берган эди. Маҳаллий фаолларга кўра, видео чоп этилганидан сўнг расмийлар муҳтож оилага ёрдам беришга киришишган. (видео)

- "Бу ерда ҳамма нарса қийноқ устига қурилган". Мирзиёевнинг VIP маҳкумлари. Ўзбекистон биринчи президентининг Тошкентдаги 21-сонли жазони ижро этиш муассасасида жазо ўтаëтган қизи, 49 яшар Гулнора Каримова мактуб чиқариб, ўзининг “мунтазам қийноққа тутилгани"ни шеърий мисраларда баëн қилган. (видео)

- Ери тортиб олинган тадбиркор Халқ қабулхонасида ўзини "лезвия" билан тилди. Фарғона вилоятида яшайдиган Маъмуржон Бердалиев туман “Халқ қабулхонаси” олдида қўлларини ўткир тиғ билан тилди. Унга кўра, у тадбиркорлик қилиш учун уч марта ер олган, лекин ҳар сафар ҳужжатларни тахлаб бўлганидан кейин прокурор протест келтириб ери олиб қўйилган ва бошқа шахсларга бериб юборилган. (видео)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG