Ссылки доступа

Россия Алеппода ўқ отиш билан шуғулланганларни топишда Туркиянинг ёрдамини кутмоқда


Александр Карпов

Россия ҳарбий кучлари Туркиядан Суриянинг Алеппо шаҳрини ўққа тутган жангариларни топишда ёрдам беришни сўрамоқда. Бу ҳақда чоршанба куни Суриядаги уришаётган томонларни яраштириш маркази раҳбарининг ўринбосари, контр-адмирал Александр Карпов маълум қилди.

Унга кўра, 21 март куни Кафр-Ханни қишлоғидан радикаллар Алеппонинг турар жойларига ракета тизимларининг олтита ракетасини отишди. Ҳужум натижасида икки киши ҳалок бўлди ва 17 тинч фуқаро жароҳат олди. Конт-адмиралнинг таъкидлашича, ярадорлар орасида болалар ҳам бор.

«Суриядаги жанговар ҳаракатларни тўхтатиш режими одатда кузатилади. Аммо шуни айтишим керакки, “Жабҳат ан-Нусра“ террористик гуруҳи позицияларидан қилинган ҳужумлар ҳар куни қайд этилмоқда», — деди Карпов.

Аввалроқ, Туркия ташқи ишлар вазирлиги Россиянинг Анқарадаги элчиси Алексей Ерховга Суриянинг Идлиб вилояти ва Туркия ҳарбий кучлари Сурияда жойлашган ҳудудларнинг ўққа тутилиши муносабати билан хавотир билдирган эди. Туркия томони, ҳужумлар деэскалация зонаси сифатида Россия-Туркия келишувларида белгиланган ҳудудларда барқарорлик ва хавфсизликка таҳдид солишини таъкидлади.

Ғарб матбуоти ушбу ҳафта гувоҳлар ва қуролланган Суриядаги мухолифатдаги манбаларга асосланиб, Суриянинг ҳарбий кучлари ва Россия самолётлари Идлиб ва Алеппо вилоятларига зарба бераётгани ҳақида хабар тарқатди. Хусусан, Ал-Атаребдаги касалхона артиллерия ҳужумига учради. Бир нечта бемор вафот этди, шу жумладан аёл ва бола, 10 дан ортиқ соғлиқни сақлаш ходимлари жароҳат олишди. Шунингдек, Россия самолётлари Баб ал-Хава чегара пунктига зарбалар бериб, гуманитар ёрдам етказиб беришни хавф остига қўйган деб даъво қилмоқда. Александр Карпов 22 март куни бўлиб ўтган брифингда Алепподаги тинч аҳоли жангарилар томонидан ракета отилишидан азият чекканини айтди, дея хабар беради Интерфакс.

24 март, чоршанба куни Россия ахборот агентлиги Россия ва Туркия Идлиб деэскалация зонасида иккита назорат пункти ва Алеппо вилоятида назорат пункти очишга келишиб олганлари ҳақида ҳам хабар тарқатди. “Серақиб”, “Мизнас” ва “Абу-Азеидин” назорат пунктлари рўйхатга олинган.

Россия ва Туркия Суриядаги ички можаронинг турли томонларини қўллаб-қувватламоқда. Москва Президент Башар ал-Ассаднинг иттифоқчиси саналади ва унга террористик гуруҳларга қарши курашда ёрдам берамиз деб даъво қилмоқда. Анқара Асаднинг истеъфосини талаб қилаётган мухолифатнинг бир қисмини қўллаб-қувватлайди.

XS
SM
MD
LG