Ссылки доступа

Арманистон парламенти ҳарбий ҳолатни бекор қилди


Заседание парламента Армении, архив
Заседание парламента Армении, архив

Арманистон парламенти ўтган йилнинг сентябрь ойи охиридан бошлаб амалда бўлган ҳарбий ҳолатни бекор қилди. 24 март куни 118 депутат бундай қарорга овоз берди, бир киши бетараф қолди, бошқаси қарши овоз берди.

Мухолифат ноябрь ойидан бери ҳарбий ҳолатни бекор қилишни талаб қилмоқда. Бироқ, расмийлар ҳар сафар буни қилишдан бош тортишган. Бу сафар ҳукуматни қўллаб-қувватловчи «Менинг қадамим» фракцияси икки оппозиция партиясининг ташаббусини қўллаб-қувватлади.

Аввалроқ Бош вазир Никол Пашинян танқидчилари Тоғли Қорабоғда ҳарбий ҳаракатлар тугагандан сўнг ҳарбий ҳолатни бекор қилиш рад этилиши ҳукумат раҳбарининг ҳокимиятни сақлаб қолиш истаги билан боғлиқлигини таъкидлаганлар. Режим даврида митинглар тақиқланган ва бундан ташқари, ҳукуматни истеъфога чиқариш тартибини бошлаш имконсиз эди.

Мухолифлар Пашинянни Қорабоғдаги ҳарбий можарони бой берганликда айбламоқда. Тинчлик шартномасига биноан Боку 90 йилларнинг бошларида Арман қўшинлари томонидан босиб олинган ҳудуднинг муҳим қисмини қайтариб олди. Сиёсатчининг тарафдорлари мағлубият учун жавобгарликни бош вазир билан биргаликда ҳарбийлар ва уни жанговар ҳаракатларга тайёрламаган мамлакатнинг собиқ раҳбарлари баҳам кўришлари кераклигини таъкидлайдилар.

Март ойида Пашинян оммавий норозилик ва таниқли арман сиёсатчиларининг талабларидан сўнг мамлакатда муддатидан олдин сайловлар ўтказишга рози бўлди. Улар июнь ойида бўлиб ўтиши керак.

XS
SM
MD
LG