Ссылки доступа

Британия суд ходими: Айсултон Назарбоев гиёҳвандлик сабабли табиий равишда вафот этди


Британия суди хулосасига кўра, Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг набираси Айсултан Назарбоев табиий сабабларга кўра ўтган йили гиёҳвандлиги натижасида вафот этган.

Ушбу хулоса 24 март куни тақдим этилди. Хулосалар унинг ўлимига сабаб бўлган ҳолатлар ҳақидаги шубҳаларни йўқ қилишлари керак эди.

29 ёшли Айсултан Назарбоев 2020 йил 16 август куни Лондон шаҳридаги истироҳат боғида ҳушсиз ҳолда топилган. У бир неча йил давомида гиёҳвандлик билан курашган. Шунингдек, у оиласига қарши оммавий коррупция айбловларини илгари сурган ва бу унинг ўлими сохта қилинган бўлиши мумкин деган гумонларни кучайтирган.

Айсултан Қозоғистоннинг собиқ президентининг тўнғич қизи Дарига Назарбоева ва унинг марҳум собиқ эри Рахат Алиевнинг кенжа ўғли эди. Алиев 2015 йилда қотиллик учун тергов қилинаётганда Австрия қамоқхонасида вафот этди.

Айсултан бир пайтлар Қозоғистон футбол федерациясининг вице-президенти бўлган, аммо сўнгги йилларда Қозоғистон ҳукумати ва унинг нуфузли оиласи аъзоларини танқид қилгани учун янгиликлар сарлавҳасидан тушмай қолган.

XS
SM
MD
LG