Ссылки доступа

Самбо бўйича жаҳон чемпионати Москванинг ўрнига Тошкентда ўтказиладиган бўлди


Самбо бўйича 2021 йилги жаҳон чемпионати Тошкентда 12-14 ноябрда Тошкентда ўтказилади. Бу қарор Халқаро самбо федерациясининг Москвада 24 март куни ўтказилган ижро қўмитаси йиғилишида қабул қилинди.

Аввалроқ Халқаро самбо федерацияси жаҳон чемпионатига Москва мезбонлик қилиши ҳақида қарор чиқарганди. Бироқ ўтган йилнинг декабрида Спорт арбитраж суди Россияни икки йил давомида жаҳон чемпионатлари ва олимпиадаларни ўтказиш ҳуқуқидан маҳрум қилган. Шу муносабат билан самбо бўйича жаҳон чемпионати Тошкентга кўчирилди.

Осиё самбо иттифоқи жаҳон чемпионатини ўтказиш учун спортчиларга Ўзбекистонга виза олинишига кўмаклашишни ваъда қилди. Мазкур кўмак жаҳон чемпионатида иложи борича кўпроқ давлатлар ва спортчилар иштирок этишини таъминлаш мақсадида кўрсатилади.

Айни пайтда июнь ойида Тошкентда самбо бўйича Осиё чемпионати ҳам ўтказилади.

XS
SM
MD
LG