Ссылки доступа

«ИЭС-2» янги биноси аҳолиси Қирғизистон Республикаси Ҳукумат уйи ёнида митинг ўтказмоқда


25 март куни Бишкекдаги Ҳукумат уйида 2-ИЭС турар-жой массивининг 100 дан ортиқ аҳолиси йиғилди. Улар 15 йилдан ортиқ вақтдан бери бу масала ҳал қилинмаётганини таъкидлаб, ҳукуматдан уларнинг уйларини қонунийлаштирилишини талаб қилишди. Уларнинг сўзларига кўра, ҳудудда 6 мингдан ортиқ киши яшайди.

Иштирокчилар Президент Садир Жапаровга ҳам мурожаат қилишди. Намойишчиларга кўра, расмийлар улар билан ҳали учрашмаган.

Бишкек атрофида 50 га яқин турар жой мавжуд бўлиб, уларнинг аҳолиси кўпинча инфратузилманинг йўқлигидан шикоят қилади. Бундан ташқари, ушбу ҳудудларда кўплаб уйлар ноқонуний равишда қурилган ва уларнинг эгаларида ҳанузгача бирон бир ҳужжат йўқ.

XS
SM
MD
LG