Ссылки доступа

Тожикистонда бензин ортидан гўшт ва ўсимлик мойи қимматлади


Тожикистонда бензин нархининг кўтарилишидан сўнг гўшт ва ўсимлик мойи нархи ҳам кўтарилди. Коронавирус пандемияси билан боғлиқ чегаралар ёпилиши сабабли тожикистонликларнинг даромадлари пасайишда давом этаётган бир пайтда озиқ-овқат маҳсулотларининг ҳам нархи ошди.

Тожикистонда бензин нархининг кўтарилиши март ойида бошланди — уч ҳафта ичида ёқилғи нархи 12 фоизга кўтарилди. Ёқилғи қуйиш шохобчаларида фақат суюлтирилган газ ва дизель ёқилғиси сотилади. Бир нечта компаниялар ёнилғи қуйиш шохобчаларида ёқилғини сотиш бўйича чекловни жорий этишди, бошқалари эса фақат доимий мижозларига хизмат кўрсатмоқда. Сўнгги кунларда суюлтирилган нархлар нархи ҳам ошди — литри 4,20 сомонийдан 4,70 сомонийгача.

Аммо республика аҳолиси Наврўз байрами арафасида гўшт ва ўсимлик мойи нархларининг кўтарилишидан қаттиқ хафа бўлишмоқда. Душанбе бозорларида илгари харидорларга 50-55 сомонийга таклиф қилинган суяги бўлган мол гўшти нархи 1 кг учун 60 сомонийдан (5 доллардан ошиқ)сотилмоқда. Лаҳм гўшти ўртача 1 кг учун 70 сомонийдан сотилмоқда. Қўзи ва эчки гўшти бундан ҳам қимматроқ.

Айни пайтда сотувчилар гўшт нархининг кўтарилиши қорамолларни сотиб олиш нархларининг кўтарилиши билан боғлиқлигини таъкидламоқдалар. Сотувчи Бахтиёр Мирсалимовнинг айтишича, мол гўшти ишлаб чиқарувчилардан килограмми 58 сомонийдан сотиб олинади ва 60 сомонийдан сотилади.

Тожикистонда ўсимлик мойи нархи бирдан юқорига сакради. Журналистларининг кузатувлари шуни кўрсатдики, 5 литрлик ўсимлик мойининг бир шишаси 100 сомонийдан ошади, илгари у харидорларга 90-92 сомонийга таклиф қилинган. Россияда ишлаб чиқарилган “Олеина” мойи шишалари пештахтадан деярли йўқолган.

Суҳбатдошларимизнинг таъкидлашича, ҳозирги шароитда улар гўштдан воз кечишга ёки унинг истеъмолини камайтиришга мажбур.

XS
SM
MD
LG