Ссылки доступа

Навальнийнинг соғлиғи ёмонлашгани ва унинг ҳаётига хавф туғилгани айтилмоқда


Қамоқдаги Кремль танқидчиси Алексей Навальний иттифоқчилари мухолифатчининг соғлиғи ёмонлашганини ва унинг ҳаёти хавф остида эканини айтмоқдалар.

Хабарларга кўра, Навальний бели қаттиқ оғрий бошлагани ва оёқлари увишаётганидан шикоят қилган.

Навальний тарафдорларининг айтишича, мухолифатчи ҳозир қаерда экани «номаълум» бўлиб, Навальний ва унинг адвокатлари 24 март куни ўтказиши керак бўлган учрашув бекор қилинган.

Навалнийнинг Коррупцияга қарши курашиш жамғармасининг суриштирувлар бўйича раҳбари Мария Певчих Twitter платформасида «Унинг соғлиғи тез суратда ёмонлашиб бораётгани бизни қаттиқ хавотирга солмоқда», деб ёзди.

Певчихнинг сўзларига кўра, Навальний бир ҳафтадан бери бели қаттиқ оғриётгани ва оёқлари увишаётганидан шикоят қилган.

Жорий ойнинг бошида Навальний илк маротаба Владимир вилоятидаги Покров шаҳридаги колонияга олиб борилганини тасдиқлаган эди.

XS
SM
MD
LG