Ссылки доступа

Қирғизистон ҳукумати Россиядан аҳолига сотиш учун ўсимлик мойи ва шакар сотиб олди


Бозорда нархларни барқарорлаштириш мақсадида Қирғизистон ҳукумати Россиядан аҳолига сотиш учун ўсимлик мойи ва шакар сотиб олди. Маҳсулотлар Қирғизистонга апрель ойида келиши кутилмоқда.

Бу ҳақда Қишлоқ, сув хўжалиги ва минтақавий ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати вакили Темиржон Мааткеримов хабар берди.

Унга кўра 500 тонна ўсимлик мойи ва 3 минг тонна шакарни сотиб олиш бўйича шартномалар имзоланган. Харид қилинган маҳсулотлар Давлат моддий захиралари фондига юборилади.

Озиқ-овқат маҳсулотларининг кўтарилиши сўнгги бир йил ичида Қирғизистоннинг асосий ижтимоий муаммоларидан бирига айланди. 2020 йилда озиқ-овқат маҳсулотлари 17,6 фоизга ўсди — бу Евросиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари орасида энг юқори кўрсаткичдир. Масалан, Қирғизистонда кунгабоқар ёғининг ўртача нархи ўтган йилга нисбатан 1,7 баравар ўсди.

Президент Садир Жапаров 15 март куни суҳбатда Россияда озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олиш учун ҳукумат 400 миллион сом ажратганини айтди. У Россия Федерациясида сотиб олинган маҳсулотлар Қирғизистонда арзонлаштирилган нархларда сотилишини маълум қилган.

XS
SM
MD
LG