Ссылки доступа

Россия 1 апрелдан Ўзбекистон билан авиапарвозларни қайта тикламоқда


Россия 1 апрелдан Ўзбекистон, Германия, Венесуэла, Сурия, Тожикистон ва Шри-Ланка билан авиапарвозларни қайта тиклайди. Бу ҳақда Россия Федерацияси коронавирус тарқалишига қарши кураш бўйича тезкор штаби томонидан маълум қилинди.

Ҳафтасига бир марта Москва—Тошкент йўналишида парвоз амалга оширилиши кутилмоқда.

Ўзбекистондан Россияга авиарейс орқали бориш учун ПЗР-тест натижаси салбий чиққан маълумотномага, шунингдек, даволаниш ёки оила билан бирланиш учун зарур ҳужжатга эга бўлиш лозим.

Карантин чекловлари туфайли Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги авиақатновлар 2020 йилнинг 16 мартида тўхтатилганди.

XS
SM
MD
LG