Ссылки доступа

Францияда яшовчи озарбайжонлик блогер пичоқланди


Чегара билмас мухбирлар (RSF) ташкилоти Франция расмийларини 10 кун олдин пичоқ билан қуролланган шахслар ҳужумига учраб, бунинг ортидан телефонига таҳдид солувчи СМС хабар олган озарбайжонлик видеоблогер Маҳаммад Мирзалини ҳимоя қилишга чақирмоқда.

2016 йилдан буён Францияда сиёсий қочқин ўлароқ яшаб келаётган Мирзали 14 март куни Нант шаҳрида бир гуруҳ шахс томонидан калтакланган ва пичоқланган эди. Блогер ва унинг оиласи бундан олдин ҳам ҳужумга учраган.

RSF ташкилотининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича раҳбари Жанна Кавелье баёнотида ёзилишича, пичоқбозлик ортидан Мирзали «олти соатдан кўпроқ» давом этган жарроҳлик амалиётидан ўтган.

«Озарбайжон режими сўз эркинлигини таъқиб қилишни Франция ва Европага экспорт қилмоқда», - дейилади Кавелье баёнотда.

Франция полицияси тергови ҳақида изоҳ бермади. Блогер 21 март куни олган хабарда озарбайжон тилида «опа-сингилларимизни ҳақорат қилишни давом этсанг, бошингга снайпердан отилган ўқ билан ўлдирамиз» дейилади.

RSF маълумотларига кўра, Мирзали ўзининг YouTube каналида Озарбайжоннинг авторитар президенти Илҳом Алиев, унинг рафиқаси ва вице-президент Меҳрибон Алиева ҳамда уларнинг бошқа оила аъзоларини танқид қилган қилиб келади.

XS
SM
MD
LG