Ссылки доступа

Шимолий Корея янги тактик ракеталарни синовдан ўтказишини тасдиқлади (видео)


Испытания новых ракет в Северной Корее, 25 марта 2021 года

КХДР янги турдаги иккита янги тактик бошқариладиган ракета синовларини ўтказилишини эълон қилди. Бу ҳақда Шимолий Корея марказий телеграф агентлиги хабар берди.

Пхенян 25 март, пайшанба куни Япония денгизи томон иккита ракета отганлиги ҳақида Жанубий Корея ҳарбийлари хабар беришди. Ракеталар қарийб 600 километр учиб, белгиланган нишонга етиб борди. Уларнинг вазни икки ярим тоннагача кўтарилиши мумкин.

КХДР раҳбари Ким Чен Ин синовларда қатнашмаган.

Япония ушбу синовлар минтақадаги хавфсизликка таҳдид солишини айтди. Токио Пхенянга норозилик билдирди.

21 март куни Шимолий Корея иккита қанотли ракетани учирди. Улар Сариқ денгизга тушган.

Бу АҚШ маъмурияти ўзгарганидан ва Жо Байден президентлиги бошланганидан кейин биринчи ракета учирилиши эди. Вашингтон Пхеняннинг ҳаракатларини қоралади. Шу билан бирга, Байден Шимолий Кореянинг синовларини провокация деб ҳисобламаслигини айтди.

Мутахассислар ракета учирилишини Америка маъмурияти ўзгарганидан сўнг АҚШ билан музокараларга тайёргарлик билан боғлашмоқда.

XS
SM
MD
LG