Ссылки доступа

Арманистон Бош вазири апрель ойида истеъфога чиқади


Никол Пашинян
Никол Пашинян

Арманистон бош вазири апрель ойида истеъфога чиқишини маълум қилди. Никол Пашинян буни «кетиш учун эмас, балки муддатидан олдин парламент сайловларини ўтказиш учун» қилаётганини таъкидлади.

Овоз бергунига қадар, у қонунга биноан ҳукумат бошлиғи вазифасини бажаришда давом этади. Арманистонда муддатидан олдин сайловлар июнь ойида бўлиб ўтади.

Мухолифат Пашиняннинг кетишига эришиш ниятида. Бош вазирнинг мухолифлари 28 март, якшанба куни Ереван марказида навбатдаги митинг ўтказдилар. Аввалроқ улар Пашинян истеъфога чиқмасдан сайловлар адолатли ўтмаслигидан қўрқишган, аммо бош вазир мағлуб бўлган тақдирда ҳокимиятни ўз ворисига топширишига ваъда берган эди.

Арманистонда норозилик намойишлари бир ойдан кўпроқ вақт олдин қайта бошланди. Дастлаб мухолифатнинг норозилиги Озарбайжон билан Тоғли Қорабоғ бўйича тинчлик шартномаси туфайли юзага келди. Ҳужжатга кўра, минтақа ҳудудларининг бир қисми Озарбайжон назорати остига ўтди. Пашиняннинг таъкидлашича, кескинлашган можарони фақатгина келишув ёрдамида тўхтатиш мумкин эди.

XS
SM
MD
LG