Ссылки доступа

International Job Organization раҳбари ва 12 ходими узоқ муддатларга қамалди


Ўзбекистонда 2600 дан ортиқ кишини Корея ва Европага ишга юборишни ваъда қилиб, пулларини ўзлаштириб олган International Job Organization хусусий бандлик агентлиги таъсисчиси ва директори Ш. Абдураҳмонов 9 йил 6 ойга қамалди.

Олий суднинг маълум қилишича, 1993 йилда туғилган Ш.Абдураҳмонов ва у билан бирга судланган агентликнинг бошқа раҳбарларига нисбатан ҳукм 23 март куни Шайхонтоҳур туман судида ўқилган.

International Job Organization агентлигининг вилоятлар ва туманлардаги масъул ходимларидан 12 нафари 6 йилдан 9,5 йилгача озодликдан маҳрум қилинди.

Жиноят оқибатида жабрланувчиларга келтирилган 17,5 миллиард сўм моддий зарар ундириб берилиши ҳақида ҳам қарор чиқарган.

“Жиноят иши юзасидан хатланган 1 104 778 352 сўм пул ва 12 678 426 462 сўмга баҳоланган мол-мулклар пропорсионал тартибда етказилган моддий зарарни қоплашга қаратилиши ҳамда ундирилиши лозим бўлган зарар миқдоридан чегирилиши белгиланди”,-дейилади расмий маълумотда.

2020 йилнинг 5 август куни ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти International Job Organization агентлиги раҳбари –1993 йилда Қирғизистонда туғилган, айни пайтда эса фуқаролиги бўлмаган Шерзод Абдураҳмонов қамоққа олингани ҳақида билдирганди.

XS
SM
MD
LG