Ссылки доступа

Қозоғистондаги ёқилғи қуйиш шохобчаларида бензин яна кўтарилди (видео)


Қозоғистонда бензин нархи ошди, деб хабар қилмоқда маҳаллий ахборот агентликлари.

Нур-Султонда АИ-92 бензинининг нархи ой бошидаги 150-151 тангадан литр учун 156-160 тангага кўтарилди, Чимкент шаҳрида ушбу маркадаги бензин нархи бешдан тўққиз тангага кўтарилди ва 159 тангани ташкил этди. Олмаотада бир литр учун ўртача нарх 150-153 дан 159 тангага кўтарилди. Булар пойтахт, вилоятлар ва республика аҳамиятидаги шаҳарлар бўйича 30 март куни Рақобатни ривожлантириш ва ҳимоя қилиш агентлиги томонидан тақдим этилган ўртача кўрсаткичлар.

Ҳудудларда мухбирлар билан суҳбатлашган ҳайдовчилар ёқилғи қуйиш шохобчаларида нархлар юқоридагилардан юқори эканлигини таъкидлашади. Чимкентда 30 март куни АИ-92 бензинининг литри 160 тангадан, 96чи марказли бензин литри 178 тангадан, дизель ёқилғиси 170 тангадан сотилмоқда. Пойтахтдаги баъзи ёқилғи қуйиш тармоқларида АИ-92 бензинининг нархи 170 тангани ташкил қилади, деб хабар беради Тенгринеwс. 96 бензиннинг литри 195 тангадан сотилмоқда, дизель ёқилғиси литри нархи 185 тангага етмоқда.

Қозоғистон Энергетика вазирлиги сешанба куни ички нефть маҳсулотлари бозоридаги вазият тўғрисида тарқатилган баёнотда таъкидлашича, 2015 йилдан бери давлат бензин нархларини тартибга солмаяпти, 2016 йилдан бери — дизель ёқилғисига нархлар «бозор томонидан белгиланади»

Энергетика вазири ўринбосари Ассет Магауовнинг сўзларига кўра, мамлакатдаги бензин захиралари «жуда қулай даражада».

«Бугунги кунда нефть омборлари ва қайта ишлаш заводларида 254 минг тонна бензин қолдиғи мавжуд. Бу 25 кунлик кунлик эҳтиёжни қоплаш учун етарли. Дизель ёқилғиси учун — тахминан 330 минг тонна», — деди Магауов. Унинг сўзларига кўра, «умуман олганда, бозорда вазият барқарор бўлиб, нарх талаб ва таклиф мувозанати билан белгиланади».

Март ойи бошида маҳаллий оммавий ахборот воситалари ёқилғи-мойлаш материаллари нархлари бир неча танга кўтарилгани ҳақида хабар беришди.

Маҳаллий экспертларнинг фикрига кўра, халқаро нефть бозоридаги нархларнинг ўзгариши мамлакатда ишлаб чиқарилаётган ёқилғи нархига бевосита таъсир қилмайди, баъзилари нархларнинг кўтарилишини қўшни давлатлардаги нархларнинг кўтарилиши билан боғлайди.

XS
SM
MD
LG