Ссылки доступа

23 мамлакат раҳбарлари пандемия бўйича глобал келишувга эришишга чақирмоқда


23 мамлакат раҳбарлари ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти пандемияга қарши кураш бўйича глобал келишувга эришишга чақирмоқда.

Ушбу баёнотга Буюк Британия, Германия, Франция, Жанубий Корея ва бошқалар қўшилди. Ҳужжатда айтилишича, бирон бир мамлакат ёки халқаро ташкилот пандемия таҳдидини мустақил равишда енголмайди. Шартнома, ташаббускорларнинг фикрига кўра, мамлакатларга фавқулодда ҳолатларда хабар бериш, маълумотлар алмашинуви ва профиль тадқиқотлари бўйича ҳамкорликни кучайтиришга ёрдам бериши керак.

Шартномани ташаббускори бўлган давлатлар раҳбарлари CОВИД-19 Иккинчи Жаҳон Урушидан буён энг катта муаммога айланганини ва фақат биргаликда курашиш мумкинлигини таъкидладилар. Баёнотни имзолаганлар вакциналарни иложи борича тезроқ ишлаб чиқариш ва жорий этишнинг муҳимлигини таъкидладилар.

Коронавирус пандемияси бошланганидан бери дунёда 128 миллиондан ортиқ COVID-19 касаллиги аниқланди. Деярли уч миллион киши вафот этди. Юқумли касалликларнинг аксарияти Қўшма Штатларда қайд этилган — 31 миллиондан ортиқ. Ярим миллиондан ортиқ бемор вафот этди.

XS
SM
MD
LG