Ссылки доступа

Танзания президентининг дафн маросимидаги тиқилинчда 45 киши ҳалок бўлди


Церемония прощания с президентом Танзании Джоном Магуфули

Танзания президенти Жон Магуфули билан видолашиш маросимида тиқилинч туфайли камида 45 киши ҳалок бўлди, 37 киши жароҳат олди. Аввалроқ беш кишининг ўлими ҳақида маълум бўлган эди.

Ҳодиса 21 март куни Додома шаҳридаги Дар эс Саламдаги стадионда содир бўлган. Бу ҳақда кеча Африка ОАВ ёзди. Танзания полициясининг таъкидлашича, омма президент билан хайрлашмоқчи бўлган. Улардан баъзилари сабрларини йўқотиб, стадионни айланиб ўтишга қарор қилишди. Шу сабабли, тиқилинч бошланди.

61 яшар Жон Магуфули 17 март куни вафот этди. Расмийлар ўлимга юрак хуружи сабаб бўлганини айтди. Март ойининг бошларида давлат раҳбари жамоат олдида кўринишни тўхтатди. Мухолифат унинг қўшни Кенияда CОВИД-19 касалхонасига ётқизилганини айтди.

Магуфули коронавирус туфайли мамлакатда карантин жорий қилмади ва тарафдорларига ибодат билан даволашни маслаҳат берди. У эмлашни масхара қилди, ниқоб киймади ва мамлакатда инфекция билан касалланганлар сони бўйича статистика эълон қилинмади. Президент ўз позициясини чет эл илмига ишонмаслиги билан изоҳлади.

Танзания Занзибар автоном вилояти дунёда пандемия даврида очилган кам сонли сайёҳлик йўналишларидан бирига айланди. Августдан бери оролга Россиядан саёҳат қилишга рухсат берилди. Мамлакат машҳур сайёҳлик марказига айланди.

XS
SM
MD
LG