Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси 30 март куни берган маълумотда айтилишича, 28 мартда Бош консуллик томонидан жасадни ватанга жўнатиш бўйича марҳумнинг оила аъзоларига ҳуқуқий ҳамда амалий ёрдам кўрсатилди.
Бир ҳафта олдин Истанбулдаги Бош консулхона “Cinar 2 Bakım Merkezi”да 23 март куни Ўзбекистон фуқароси экани таҳмин қилинаётган ва ўлимидан олдин ўзини “1987 йилда туғилган Саид Номатов”деб таништирган шахс тўғрисида маълумотга эга бўлганлардан кўмак сўраб мурожаат қилган эди.
Ўшанда бу йигит 2020 йил октябрь ойи бошларида кучли заҳарланиш оқибатида хушини йўқотган йигит Истанбулнинг “Göztepe prof. dr. Süleyman Yalçın şehir hastanesi”га ётқизилгани, унинг олдида шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва мобил телефони бўлмагани, кейинроқ у “Cinar 2 Bakım Merkezi”га кўчирилгани ҳақида хабар қилган.
“Мазкур фуқаронинг шахсига аниқлик киритишда бефарқ бўлмасдан ўзининг ёрдамини аямаган блогер ҳамда фидоий фуқароларимизга самимий миннатдорчилик билдирамиз. Фурсатдан фойдаланиб мархумнинг оила аъзоларига Ўзбекистон Республикасининг Истанбулдаги Бош консулхонаси чуқур тазия билдиради”,-дейилади консулхона маълумотида.