Ссылки доступа

БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси 28 март воқеасини қоралади


Generic – United Nations

БМТнинг Ўзбекистондаги доимий мувофиқлаштирувчиси Хелена Фрэйзер 28 март куни Тошкентдаги Амир темур ҳиёбонида содир этилган тартибсизликни қоралади.

“Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бутун дунёда бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам ҳар қандай кишига қарши қаратилган камситиш ва зўравонликнинг барча шаклларни қоралайди”,- дейилади Хелена Фрэйзер баёнотида.

БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳуқуқ-тартибот органларини 28 мартда содир этилган воқеани холис тергов қилишга чақирган.

Хелена Фрэйзер оммавий ахборот воситалари, блогерлар ва фуқаролик жамиятини инсон ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида зўравонликка қарши ҳамкорликда курашга чақирган.

Тошкентдаги Амир Темур хиёбонида 28 март куни бир гуруҳ ёшлар япон анимеси ва корейс поп мусиқаси мухлисларини ЛГБТ фаоллари сифатида гумонлаб, уларни калтаклаган эди. Ички ишларнинг билдиришича, зўравонлик қилганлардан 12 киши қўлга олинган ва уларга нисбатан “Безорилик” моддаси асосида жиноят иши қўзғатилган.

Айни пайтда 28 март куни Тошкент шаҳри марказидаги Амир Темур хиёбонида япон анимеси ва корейс поп мусиқаси мухлисларининг навбатдаги тадбирини ўтказмоқчи бўлган блогер 29 яшар Миразиз Бозоров шу куни кечқурун бир гуруҳ номаълум шахслар томонидан калтаклаб кетилди. У касалхонага ётқизилган.

XS
SM
MD
LG