Ссылки доступа

Россиялик хакерлар АҚШ Давлат департаментидан почта хабарларини ўғирлашда гумон қилинмоқда


Вид на здание посольства США в Москве

Хакерлар АҚШ Давлат департаментининг бир неча минг электрон хатларига кириш ҳуқуқига эга бўлдилар. Ёзишмалар Европа ва Евросиё ишлари бюроси ва Шарқий Осиё ва Тинч океани бўйича бюроси томонидан олиб борилди.

Ҳужумчилар Россиядан бўлиши ва Кремль билан алоқадор бўлиши мумкин. Бу ҳақда Politico урнали АҚШ Конгрессидаги манбаларига ва номаълум америкалик бир амалдорга иқтибос келтирган ҳолда хабар бермоқда.

Газетанинг ёзишича, хакерлик — бу сўнгги 10 йил ичида Россия хакерлари томонидан Давлат департаментининг хатларини ўғирлаш бўйича иккинчи муваффақиятли иш. Аввалроқ WikiLeaks веб-сайтида АҚШ дипломатик ёзишмалари пайдо бўлди, кўплаб манбалар бу мактубларни лойиҳага Россия разведкаси томонидан ўтказган бўлиши мумкин (Кремль доим бундай ҳужумларга алоқадорлигини рад этиб келган). Ўтган йилги маълумотларда махфий маълумотлар бўлганлиги ёки йўқлиги ҳозирча номаълум, деб таъкидлайди журнал.

Politico нашрининг ёзишича, электрон почта хабарлари ўтган йили тарқалган, аммо илгари бу ҳақда хабар берилмаган. Расмийлар ва Россия элчихонаси бу масала бўйича изоҳ бермади. Декабрь ойи ўрталарида АҚШ ҳукумат идоралари мисли кўрилмаган хакерлик ҳужумига учраганлиги маълум бўлди, хатлар ўғирланиши ушбу хакерликнинг бир қисми бўлдими — бу маълум эмас.

Декабрь ойида топилган ҳужум олти ойдан кўпроқ давом этди ва АҚШ федерал агентликлари, йирик хусусий компаниялар ва бошқа мамлакатлардаги давлат идораларига таъсир кўрсатди. Март ойида Microsoft почта хизматлари орқали ўнлаб ёки юз минглаб ташкилотларга қилинган катта ҳужум ҳақида маълум бўлди.

Кейин Оқ уйнинг матбуот котиби Жен Псаки фойдаланилган заифликлар «муҳим» ва «узоқ муддатли оқибатларга олиб келиши мумкин» дейилди. Ҳужум мамлакатнинг давлат идораларига таъсир қилган-қилмагани ҳақида хабар берилмаган.

XS
SM
MD
LG