Ссылки доступа

Қирғизистон парламенти Олий суд раисини лавозимидан четлаштиришга овоз берди


Жўқорғи Кенгес Президент Садир Жапаровнинг Олий суд раиси Гулбара Калиева ваколатларини вақтинча тўхтатиб туриш ҳақидаги таклифини маъқуллади. Ушбу қарор йиғилишда қабул қилинди.

Президентнинг хабарини депутатларга Қирғизистон Республикаси раҳбарининг ваколатли вакили Анарбек Калматов етказди. 61 депутат овоз берди, 4 киши қарши чиқди.

Судьялар кенгаши ҳузуридаги интизом комиссияси аввалроқ Гулбара Калиевани жиноий жавобгарликка тортишга рози бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Бош прокуратура Калиевани Судьялар кенгаши ҳузуридаги интизом комиссиясига олиб келиш ғоясини илгари сурган эди. Аввалроқ, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Камчибек Ташиев Гулбара Калиевага нисбатан жиноий иш очилганини айтган эди. Бу «Маҳаллий суд» АИСни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда коррупцияга тегишли. Калиеванинг ўзи айбловларни рад этмоқда.

XS
SM
MD
LG