Ссылки доступа

Қирғизистон ССВ Россиядаги мигрантлар кўмагида коронавирусга қарши вакцинани сотиб олишни режалаштирмоқда


Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожланиш вазири Алимқодир Бейшеналиевнинг айтишича, Россиядаги қирғизистонлик ишбилармонлар билан Спутник V коронавирусга қарши вакцинани сотиб олиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, у маҳаллий радиостанцияларнинг бирида жонли эфирда айтганидек, яқин ойларда икки мамлакат президентларининг келишувига кўра 500 минг дозали Спутник В вакцинаси келиши кутилмоқда. «Биз 500 минг дозани сўрадик, улар рози бўлишди. Аммо кўплаб мамлакатлар сўраганлиги сабабли биз навбат олдик. Улар вакциналарни бизга апрель, май ёки июнь ойларининг охирида етказиб беришмоқчи. Аммо бизга Россияда яшовчи мигрантлар, ишбилармонлар мурожаат қилишди. Мен ҳукумат раҳбари билан гаплашдим, у рухсат берди. Яқин келажакда биз уларнинг маблағларини Спутник V ни сотиб олишга сарфламоқчимиз, — деди Бейшеналиев.

Қирғизистонда 29 март куни Хитой Синофарми билан эмлашнинг биринчи босқичи бошланди. Яқинда республика 75 минг кишига мўлжалланган 150 минг дозада ушбу вакцинани олди.

Аввало, қизил зонада, касалхоналар ва поликлиникаларда, тез ёрдам машиналарида ишлайдиган тиббиёт ходимларини, шунингдек, Ўш ва Бишкек шаҳарларидаги, Чуй вилоятининг айрим туманларидаги таълим ташкилотлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимларини эмлаш режалаштирилган.

XS
SM
MD
LG