Ссылки доступа

Навалний колонияда очлик эълон қилди


Россиялик мухолифатчи сиёсатчи Алексей Навалний колонияда очлик эълон қилди. Бу ҳақда у Инстаграмдаги саҳифасида ёзган.

Унга кўра, у шифокорни таклиф қилиш ва дори-дармонларни қабул қилиш ҳуқуқига эга. «Улар менга уни ҳам буни ҳам беришмайди. Белимдаги оғриқ оёғимга тарқалди. Ўнг ва ҳозир чап оёғимнинг айрим қисмлари сезгирликни йўқотди. Ҳазил ҳазил билан, аммо бу аллақачон безовта қилмоқда. Ва тиббий ёрдам ўрнига мени уйқусизлик қийнаяпти», — деди сиёсатчи.

Навалний қонунга риоя қилинишини ва чақирилган шифокорнинг олдига келишига рухсат берилишини талаб қилиб очлик эълон қилганини кўрсатди.

2020 йил август ойида Навалний Новичок ҳарбий моддаси билан заҳарланиб, узоқ вақт комага тушиб қолди. Даволаниш ва реабилитациядан сўнг, Германиядаги шифокорлар Навалний деярли бутунлай тузалиб кетганлигини таъкидладилар. 2021 йил бошида Навалний дастлаб Москвадаги “Матросская Тишина” тергов изоляторига жойлаштирилди, сўнг Владимир вилояти Колчугино шаҳридаги тергов изоляторига ва ниҳоят, Покров шаҳридаги 2-колонияга ўтказилди.

24 март куни сиёсатчининг адвокатлари унинг соғлиғининг кескин ёмонлашиши ҳақида маълум қилишди. Эртаси куни Федерал Жазони ижро этиш хизмати Навалний тиббий кўрикдан ўтганлигини хабар қилди — унинг соғлиғи «қониқарли ва барқарор» деб баҳоланди. Кейинчалик, Инстаграмда Навалнийнинг ўзи бел оғриғи ва унга ётоқдан кўтарилиш қийин бўлганлиги ҳақида хабар берди.

Мухолифатчи, шунингдек, соатлик тунги текширувлар туфайли «уйқусизлик билан қийноққа солинганлиги» ҳақида шикоят қилди: «Кечаси ҳар соатда мен каравотим ёнида нўхат кўйлак кийган одам турганлигидан уйғонаман. У мени видеога олиб, шундай дейди: «Соат иккидан ўттиз дақиқа ўтди, судланган Навалний. Қочишга мойил бўлган профилактик учётдан олинди. Ўз жойида».

1999 йилда БМТ томонидан қабул қилинган Қийноқларга қарши Истанбул протоколига биноан, уйқу бермаслик — қийноқ тури ҳисобланади.

XS
SM
MD
LG