Ссылки доступа

Душанбеда Москвага учишни истаганлар навбати юзага келди (видео)


В Душанбе выстроилась очередь из желающих вылететь в Москву

Тожикистон авиацияси маъмурлари томонидан Душанбе-Москва-Душанбе йўналиши бўйича парвозлар жадвали ва авиачипта нархлари тўғрисида эълон қилинганидан сўнг, 31 март куни ўнлаб пойтахт аҳолиси собиқ Шомансур бозори яқинида жойлашган кассаларда навбатда туришди.

Москвага учишни хоҳловчилар ушбу чиптахоналарда чипталар сотувга чиқарилганлигини айтишди. Хабарларга кўра, полициячилар ўзлари жамоат тартибини ҳимоя қилиш учун авиачипта олиш учун навбатда турганларнинг рўйхатини тузишни бошладилар.

Asia-Plus агентлиги Utair ва Somon Air авиакомпаниялари вакилларига иқтибос келтирган ҳолда маълум қилишича, авиачипталар ҳанузгача эркин сотувга чиқарилмаган. Ушбу компаниялар Москвага доимий рейсларни амалга оширадилар. Иккала авиакомпания Душанбедан Москвага — 349 доллар ва Москвадан Душанбеда — 143 доллар чипталарнинг нархини бир хил белгилаган, дея хабар беради агентлик.

Бироқ, чиптахонага йиғилган баъзи фуқаролар уларга авиачипта юқори нархда таклиф қилинаётганини айтишди.

Фуқаро авиацияси агентлигининг хабар беришича, Душанбедан Москвага биринчи рейсни Россиянинг Utair авиакомпанияси 3 апрель куни тунги соат 2 да амалга оширади. Маҳаллий Somon Air авиакомпанияси Москвага биринчи мунтазам рейс 6 апрель куни амалга оширилишини маълум қилди.

25 март куни Россия ҳукумати 1 апрелдан бир қатор мамлакатларга, шу жумладан, Тожикистонга мунтазам рейслар тикланишини эълон қилди.

Бундан роппа-роса бир йил олдин, коронавирус пандемияси туфайли Россия бошқа мамлакатлар билан мунтазам парвозларни тўхтатди. Юк, почта, тез ёрдам ва бошқа баъзи рейслар бундан мустасно эди. Шунингдек, Тожикистонга чартер рейслари амалга оширилди. Август ойидан бошлаб Россия ҳукумати баъзи мамлакатларга парвозларга рухсат беришни бошлади.

Айни пайтда Россия чегараси энди фақат ҳаво қатнови учун очиқ. Қуруқликда саёҳат қилиш — автоулов, автобус ва поездда ҳаракатланиш ҳали ҳам тақиқланган.

Ўтган йил давомида Россия билан чегаранинг ёпилиши ўн минглаб тожикистонлик фуқароларни ушбу мамлакатда ишлаш имкониятидан маҳрум қилди, бу кўплаб оилаларнинг даромадларини пасайишига таъсир қилди. Меҳнат ва миграция вазирлигининг маълумотларига кўра, 2020 йилда Тожикистондан 130 мингга яқин киши миграция учун кетган, бу ўтган йилга нисбатан 76 фоизга кам.

Тожикистон Миллий банки маълумотларига кўра, 2020 йилда чет элдан пул ўтказмалари 6,3 фоизга камайган.

XS
SM
MD
LG