Ссылки доступа

1 апрелдан Сўх туманига Риштон орқали ўтиладиган йўл очилиши маълум қилинди


Озодлик маҳаллий оммавий ахборот воситаларига таяниб хабар қилганидек, ушбу маьлумотни Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров тасдиқлади.

Бозоров Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳукумат делегацияларининг 24-25 март кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган учрашувлари давомида бир қатор оғир чегаравий масалалар ечимини топганини айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, 1 апрелдан Риштон тумани орқали Сўх туманига олиб борадиган йўл очилади. Натижада, аввал 80 км йўл босиб бориш керак бўлган ҳудудга янги йўл орқали 19 км масофа билан етиб борилади.

Ҳокимнинг сўзларига кўра, Сўх туманига қатнаш учун одамлар ташишга мўлжалланган микроавтобуслар қатнови ҳам йўлга қўйилиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, Сўхга олиб борувчи йўлни таъмирлаб беришни Ўзбекистон томони ўз зиммасига олган.

50 км2 ҳудудга эга ушбу эксклавда 50 мингдан ўзбек ватандоши истиқомат қилади. 2013 йил январида Сўх эксклавида исён кўтарилган эди. Бундан буён йўл ёпиқ турган.

Жители анклава — граждане Узбекистана, но почти все они этнические таджики, которые, привлеченные богатыми пастбищами региона и близостью к реке Сох, поселились в регионе несколько веков назад.

XS
SM
MD
LG